Тошкентда келаси йили Hilton меҳмонхонаси иш бошлаши мумкин

© Sputnik / СтрингерInternational Hotel Tashkent
International Hotel Tashkent - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2014 йилда Hilton вакиллари билан International Hotel Tashkent меҳмонхонасини уларнинг бошқарувига ўтказиш борасида келишувга эришилганди

Тошкент, 4 окт — Sputnik. Тошкентда келаси йили бутун дунёга машҳур Hilton бренди остидаги меҳмонхона пайдо бўлиши мумкин, деб хабар берди Sputnik мухбирига "Ўзбектуризм"даги манба.

2014 йилда Hilton халқаро меҳмонхоналар тармоғи вакиллари билан пойтахт бизнес-марказида жойлашган International Hotel Tashkent меҳмонхонасини уларнинг бошқарувига ўтказиш борасида келишувга эришилганди.

"Ўзбектуризм" вакилининг маълум қилишича, бугунги кунда International Hotel Tashkent нинг чап қанотида Hilton стандартлари бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

"Hiltonнинг мажбурий талабларидан бири объектни ягона танув услубида реконструкция қилишдир. Реконструкция ишлари Hilton талабларига мувофиқ олиб борилмоқда, келаси йили ишлар якунига етганидан кейин меҳмонхона ушбу бренд остида ишлай бошлайди. Барча ишлар қачон якунига етиши ҳақида аниқ айтиш қийин, лекин мунтазам иш олиб борилмоқда", — деди манба.

Эслатиб ўтамиз, 1997 йилдан бошлаб ушбу меҳмонхонани InterСontinental халқаро тармоғи бошқарганди. 2012 йил майида Ўзбекистон ҳукумати ва InterСontinental вакиллари объектни бошқариш бўйича шартномани узайтириш борасида келиша олишмаган.

Янгиликлар лентаси
0