Самарқанд вилоятида қурол-яроғлар яширилган ўра топилди

Oбуна бўлиш
Тергов тахминига кўра 1996 йилда қазилган ўранинг чуқурлиги бир метр бўлиб, унинг тепаси ғилдиракли вагон билан тўсиб қўйилган

 

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистон куч тузилмалари ходимлари Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Пўлат Дарғом маҳалласида қуроллар яшириб қўйилган ўрани аниқлашди.

Тергов маълумотларига қараганда, ўра 1996 йилда Каттақўрғон шаҳар артиллерия бригадасида хизмат қилган собиқ ҳарбий ва унинг қариндоши томонидан қазилган. Ўранинг чуқурлиги бир метр бўлиб, унинг тепаси  ғилдиракли вагон билан тўсиб қўйилган.

"Ўрадан қурол мойи билан мойланган, ўраб қўйилган жанговар ҳолатдаги қурол-яроғлар топилди. Оператив ходимлар ўрадан иккита АК-74 автомати, турли калибрдаги 79 дона патрон ва иккита АК-74 магазини, уч дона тротил шашкаси, тўрт дона қўл гранатаси портлатгичи ва тўрт дона РГД-5 ва Ф-1 гранаталарини топишди", — деди куч тузилмаларидаги манба.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0