3 октябр куни Москва метроси вагонида қаровсиз ит болалади. Метро ходимлари ит ва унинг болаларини хавфсиз жойга қандай кўчиришганини қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин.
Москва ер ости йўли йўловчилари 3 октябр куни эрталаб "Павелецкая" станциясида поезд машинистига вагонда қаровсиз ит туғаётгани ҳақида хабар қилишди.
Метрополитен ходимлари йўловчиларни вагонга чиқармасликка ва ит болаларини дунёга келтириб олиши учун имконият яратишга қарор қилишди.
Вагонда жами тўққизта кучук дунёга келди. Жониворларни "Зоорассвет" ташкилотига топширишди ва бу ерда кучуклар эмланди, она ит эса чўмилтирилди.
Метрополитен ходимлари она-бола жониворларни боқиб олиш истагида бўлганлар учун +7 499 321 60 29 ўз рақамларини қолдиришди ва соат 10.00 дан 17.00гача қўнғироқ қилиш мумкинлигини билдиришди.
Бундан ташқари, барча хоҳловчилар метронинг метро twitter.com/metrooperativno микроблогида кучуклар учун ўз лақабларини таклиф қилишлари мумкин.