Японияликлар Тошкент инфратузилмасини ривожлантиришда иштирок этишади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишТошкент шаҳри
Тошкент шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Конференцияда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан Япониянинг “Шимидзу” корпорацияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Тошкентда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Япония конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради "Жаҳон" АА.

Конференцияда Ўзбекистоннинг геодезия, қурилиш, транспорт, табиатни муҳофаза қилиш, ахборот технологиялари, электротехника, энергетика, кимё ва коммунал соҳалардаги вазирлик ва идоралари мутасаддилари иштирок этди. Япониянинг "Шимидзу", "Фужита", "Марубени", "Панасоник", "Токио Роуп инжиниринг", "Иточу", "Мицубиси", "Тойота Сусе", "NEK" каби йигирмадан ортиқ йирик корпорациялари вакиллари ўз ташкилотлари ва хизматлари ҳақида маълумот берди.

Япониялик ишбилармонлар инфратузилма объектларини қуриш ва модернизация қилиш, автомобил ва темир йўл тизимини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологиялари, табиий офатларнинг олдини олиш ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларини тақдим этди.

Япония Бош вазири Синдзо Абэ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Япония 8 миллиард долларлик лойиҳа устида иш олиб бормоқда

Тадбир доирасида ташкил этилган кооперация биржасида икки мамлакат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, томонларни қизиқтирган соҳалар бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Конференцияда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан Япониянинг “Шимидзу” корпорацияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Япония делегацияси Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказди.

Янгиликлар лентаси
0