Абдулазиз Камилов Брюсселга учди

© AFP / YASSER AL-ZAYYATЎзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Брюсселга сафар доирасида Европа Иттифоқининг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. 2016-йилнинг 4- ва 5-октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссел шаҳрига сафар уюштиради деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ ахборот-хизмати.

Расмий сафар чоғида Камилов "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашувида ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этиши маълум қилинган.

"Ташриф доирасида Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган", дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0