Тошкентда 5 октябр куни ҳаво ҳарорати +25 даражагача илиқ бўлади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишОлтин куз фасли
Олтин куз фасли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 5 октябрь, чоршанба куни ёғингарчилик кутилмайди

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 5 октябрь, чоршанба куни ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар қилмоқда "Ўзгидромет" маркази.

Маълумотларга кўра, чоршанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +3…+8 даража, Тошкент шаҳрида +8…+10 даража, Фарғона водийси вилоятларида +6…+11 даража, қолган барча ҳудудларда +13…+16 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.

5 октябрь куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида +13…+18 даража, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида +17…+22 даража, Тошкент шаҳрида +20…+25 даража, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида +17…+22 даража, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Навоий вилоятларида +22…+27 даражача илиқ бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0