Олий ва Ўрта таълим вазирлиги Рустам Азимов бошқарувига топширилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПервый заместитель премьер-министра- министр финансов Узбекистана Рустам Азимов. Архивное фото
Первый заместитель премьер-министра- министр финансов Узбекистана Рустам Азимов. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий ва ўрта таълим вазирлиги раҳбарияти сони қисқартирилиб, бошқармалар таркиби ўзгарди.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистон вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан Олий ва Ўрта таълим вазирлиги бош вазир ўринбосари ва молия вазири Рустам Азимов ихтиёрига топширилди, деб хабар қилинган lex.uz да чоп этилган ҳужжатда.

Вазирлик раҳбарияти 4 кишига қисқартирилди, лекин марказий аппарати ходимлари сони чеклови олиб ташланди.  

Олий ва Ўрта таълим вазирлиги бошқармаси икки бош бошқармага бўлинди:  

Кадрлар таёрлаш ва ОТМлар фаолиятини ташкиллаштириш Бош бошқармаси. Ушбу бошқарма ўқув методик ишлари ҳамда битирувчилар учун иш ўринлари қидириш билан шуғулланади.

Янги ўқув дастурлари ва ўқув адабиётлари киритишни назорат қилиш Бош бошқармаси эса, ўқув дастурларининг сифатини назорат қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва вазирликнинг алоҳида бўлимлари фаолиятини назорат қилиш билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0