"Автодор" компанияси “Казавтожол” билан ҳамкорлик қилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишАвтомагистраль
Автомагистраль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корхоналар автойўл қурилиши, лойиҳалаштириш, таъмирлаш ва сақлашда, соҳага илмий-техник жиҳатдан янгиликлар киритишда, янги технологиялар, интеллектуал транспорт тизими киритишда ҳамкорлик қилишади.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. “Россия автомобил йўллари” давлат корхонаси Қозоғистоннинг "Казавтожол" миллий компанияси билан автомобил йўллари қурилиши ва лойиҳалаштирилиши соҳасида ҳамкорлик қилади, деб хабар қилди "Автодор".

Икки мамалкат корхоналари томонидан имзоланган меморандумда, корхоналар автойўл қурилиши, лойиҳалаштириш, таъмирлаш ва сақлашда, соҳага илмий-техник жиҳатдан янгиликлар киритишда, янги технологиялар, интеллектуал транспорт тизими ва йўл олди хизматлари сифатини яхшилашда ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.  

“Ҳамкорликдан имкон қадар каттароқ фойда олиш учун томонлар ўзаро маълумот алмашиш ҳамда қўшма комиссия ва ишчи гуруҳлар орасида маслаҳатлар ўтказишга келишиб олишди”, — дейилган хабарда.    

"Автодор" 2009 йилда ташкил қилинган бўлиб, компания мақсади – Россияда тезюрар магистраллар тизимини яратиш, ушбу соҳага давлат бюджетидан ташқари манбаалар сармояларини жалб қилиш, йўл сервиси мажмуаларини ривожлантиришдир.

"Казавтожол" миллий компанияси Қозоғистон Республикаси автомобил йўллари соҳасини бошқарувчи миллий операторидир.

Янгиликлар лентаси
0