Ўзбекистонда Корея маданияти фестивали бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Фестивал Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилади. Байрам меҳмонлари бадиий фильмларни томоша қилишлари, корейс мусиқа жамоаларининг ижоди билан танишишлари мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2016 йилнинг 13—22 октябрь кунлари Корея маданияти фестивали Korea Festival 2016 бўлиб ўтади. Бу ҳақда Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.

Дипломатик миссиянинг маълум қилишича, фестивал Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилади.

Фестивал Корея республикаси ташкил топган кун – 12 октябрда расмий қабул билан бошланади.

Фестивални 13 октябр куни Корея анъанавий либоси «Ханбок» модалар намойиши очиб беради.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатларига доир инфографика - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - Корея муносабатлари: иқтисод, савдо-сотиқ ва таълим

14 октябрь куни Тошкентда Корея Республикаси элчиси кубоги учун ўсмирлар ўртасида таэквондо бўйича чемпионат бўлиб ўтади.

Фестивал доирасида 15 октябр куни Sookmyung Gayageum ва B-boy оркестри иштирокида Корея фьюжн мусиқаси концерти бўлиб ўтади.

2016 йил 17 октябрида Тошкентда Корея кинофестивали очилиш маросими бўлиб ўтади. Томошабинлар "Отамга қасида", "Детектив К", "Ҳимолай" ва "Мени тутиб ол" фильмларини томоша қилишлари мумкин.

21 ва 22 октябрда пойтахтда машҳур рассом Ли Жунг Сопнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган мусиқали театр томошаси намойиш этилади.

Элчихона вакиллари тадбирлар 18—21 октябр кунлари Самарқандда ва 19—22 октябрда Бухорода бўлиб ўтишини билдиришди

Korea Festival 2016 билан бир қаторда Корея республикаси таълим маркази йил давомида турли маданий тадбирларни ўтказади. Улар орасидан нотиқлик санъати, корейс тилида иншо ёзиш, анъанавий ўйинлар, корейсча қўшиқлар танлови, Кореянинг анъанавий байрамлари билан боғлиқ тадбирлар ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0