Эдуард Сагалаев: ҳаётдаги ютуқларим учун Ўзбекистондан миннатдорман

© Sputnik / Александр КряжевЭдуард Сагалаев
Эдуард Сагалаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия телерадио миллий ассоциацияси президенти, Ўзбекистон фарзанди ва Самарқанд давлат университети битирувчиси республикадаги ҳаёти ва меҳнат фаолиятини қизғин хотирлайди

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik, Ксения Набаткина. Бугун ўзининг 70 ёшини қарши олган Россия телерадио миллий ассоциацияси президенти Эдуард Сагалаев Sputnik Ўзбекистон мухбири билан Ўзбекистон ҳақидаги хотираларини ўртоқлашди.

Эдуард Сагалаев 1946 йил 3 октябрда Самарқандда туғилган.

1967 йилда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг филология факультетини, кейинроқ КПСС МК қошидаги ижтимоий фанлар академиясини битирган. У талабалик давридаёқ радиода, кейинроқ "Самаркандский вестник" (Самарқанд хабарномаси) газетасида ишлади.

1967 йилдан 1969 йилга қадар Самарқанд вилоят радио ва телевидение қўмитасида муҳаррир, бош муҳаррир бўлиб ишлади. 1972 йилдан 1973 йилгача "Комсомолец Узбекистана" (Тошкент) газетасида масъул котиб лавозимида фаолият кўрсатди.

Сагалаев Ўзбекистонда ўтган йилларини қизғин хотирлайди.

"Ҳаётда эришган барча ютуқларим учун Самарқанддан, Ўзбекистондан миннатдорман, чунки менинг инсон, шахс сифатида шаклланган даврим айнан ўша ерда ўтди. Мен Самарқанд қуёши ва юлдузлари остида улғайдим. Бу менга бир умрга етадиган қувват бахш этди", — дейди у.

Лайма Вайкуле на музыкальном фестивале Песня года 2014 - Sputnik Ўзбекистон
Milliy (MTV) - янги кўнгилочар телеканал ишга тушди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатган йилларини ҳам у қувонч билан эсга олди.

"Мен Самарқанд вилоят радиосида диктор бўлиб иш бошлаганман, ўша давр учун бу жуда катта аудитория эди, тўғри, кейинчалик мен янада катта аудиторияга эга марказий телевидениеда чиқиш қилдим. Мен Ўзбекистонда ўқиб-ўрганганларим кейинчалик жуда асқотди", — деди Сагалаев.

Сагалаев устозлари қаторида "Самаркандский вестник" муҳаррири Лев Корсунский ва ушбу газета тарихида сезиларли из қолдирган журналист Юрий Кружилинларни тилга олди.

Юбиляр Ўзбекистондаги дўстлари ёнига бажонидил бориб туради. Улар орасида Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси (НАЭСМИ) Фирдавс Абдухолиқов ҳам бор. Сагалаев Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов билан таниш бўлганлигидан алоҳида фахрланади.

"Ўзбекистон иқтисодиёт, маданият, ижтимоий соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритганлиги билан фахрланаман. Самарқанд, Тошкентга борганимда у ерлардаги бўлаётган ўзгаришларни кўриб қувонаман. Масалан, туғилиб-ўсган шаҳрим Самарқандда қурилган коллежларни, ёшларни кўриб қалбим қувончга тўлади",- дейди у.

Журналист келаси йилнинг баҳорида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирганлигини айтди.

Янгиликлар лентаси
0