ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. ФХХ ходимлари Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси ходими Роман Сущенкони қўлга олганини хабар қилди. Сущенко Россия Қуролли кучлари ва Миллий гвардияси ҳақида махфий маълумотлар тўплаш билан шуғулланган экан.
“Федерал хавфсизлик хизмати Москвада, Украина Мудофаа вазирлини Разведка бош бошқармаси ходими полковник Сущенко Роман Владимировични, шпионлик амалиёти ўтказаётган вақта қўлга олинди”, — деб хабар қилди Россия ФХХ.
Муассаса хабарига кўра, Украина фуқароси атайлаб Россия Қуролли кучлари ва Миллий гвардияси ҳақида давлат сири бўлган маълумотлар тўплаш билан шуғулланган. Ушбу маълумотларнинг чет давлатларга етиб бориши – мамлакат хавфсизлигига зарар еткизиши мумкин эди.
Жиноят кодексининг “Шпионлик” бандига кўра жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Сущенко қўлга олиш вақтида ўзини “Укринформ” ахборот агентлигининг журналисти деб таништирган. Айни дамда Украина фуқароси “Лефортово” қамоқхонасига жойлаштирилган.
Россияда давлат сири бўлган маълумотларни чет эл вакилларига хабар қилиш жиноят кодексининг 275 ва 276 моддаларига биноан жазоланади. 275 модда бу Россия фуқароларига нисбата қўлланилади. Хоинлик ва давлат сирини бўлган маълумотларни чет эл вакилларига бериш 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Давлат сири ҳақидаги маълумотларни тўплаш, уларни сотиб олиш билан шуғулланган чет эл фуқаролари эса ЖКнинг 276 бандига биноан 10 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилинишлари мумкин.
Охирги икки йил давомида Россия ҳудудида Украина разведкасининг фаоллиги кузатилмоқда. Бунга Россия ҳудудида Украина фойдасига ишлаётган бир неча шпионларнинг қўлга олиниши далил бўлиши мумкин.
2015 йилнинг декабрида қўлга олинган Украина фуқароси Валентин Ваговский интернет орқали Россия Мудофаа мажмуасида ишлайдиган ходимлардан пул эвазига маълумот сотиб олмоқчи бўлган.
Шунингдек, ўтган йилнинг декабрида қўлга олинган Россия фуқароси Владислав Никольскийлар ҳам Украина фойдасига ишлаган. Никольский давлат сири бўлган “Зубр” ҳарбий десант корабли чизмаларини Украинага берган. Ундан ташқари ҳарбий кемалар классификацияси ҳақида маълумотлар бўлган каталогни ҳам Украина разведкасига еткизиб берган.
Ўтган йилнинг октябрида эса, Россия фуқароси Виктор Шур Брянскда жойлашган Мудофаа вазирлига мажмуаси ҳадаги маълумот тўплаб Украина томонга еткизиб бермоқчи бўлганда қўлга олинган.
Россия ҳудудида шпионлар фаоллиги бўйича Болтиқбўйи мамлакатлари Украинадан кейин иккинчи ўринда. Ҳар йили Литва, Латвия ва Эстоня фойдасига ишлаётган шпионлар устидан бир неча суд ҳукмлари ўқилади.