Толибон Афғонистон жанубида бир туман ҳудудини эгаллаб олди

© Commons.wikimedia / isafmediaТолибон жангарилари
Толибон жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун эрталаб, Толибон Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида ҳужумга ўтганини хабар берган эдик.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. «Толибон» радикал оқими жангарилари Афғонистон жанубида жойлашган Гилменд вилоятининг Нава тумани устидан назорат ўрнатди, деб хабар қилмоқда Афғонистоннинг 1TV телеканали.

Нава тумани Гилменд вилояти маркази бўлган Лашкаргоҳ шаҳридан жануб йўналишда жойлашган бўлиб, охирги вақтларда у ерда жангарилар сони кўпайиб борган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин эса айнан ушбу вилоят ҳудудида Покистон вертолёти мажбуран қўндирилиб, экипаж аъзолари асирга олинган эди.

Хабарда айтилишига кўра, “толибон” ҳужуми оқибатида маҳаллий полиция раҳбари Ахмед Шах ва яна бир неча куч тузилмалари вакиллари қурбон бўлган.

Бугун эрталаб, Толибон Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида  ҳужумга ўтганини хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0