ТОШКЕНТ, 3 окт —Sputnik. Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри аэропортида фавқулодда ҳолат юз берди. Аэропорт ҳудудида симоб тўкилиб кетиши сабабли одамлар эвакуация қилинмоқда, деб хабар қилмоқда BNews.kz ахборот агентлиги.
“Аэропортда одамлар эвакуация қилинмоқда. Халқаро парвозлар зонасида йўловчилар ва юкларни кўздан кечириш вақтида симоб тўкилиб кетди”, — дейилган хабарда.
Олма-Ота – Тбилиси йўналишида учаётган йўловчилардан бири 150 миллилитр симобни оддий шиша идишда олиб ўтмоқчи бўлган. Йўловчиларни кўздан кечириш вақти симоб борлиги аниқланган, шундан кейин, 38 ёшли Қозоғистон фуқароси симобни кутиш залидаги ахлат қутисига тўкиб ташлаган. Бундан хабар топган аэропорт хизматлари дарҳол барчани эвакуация қилишни бошлаган.
Олма-Ота аэропортига қўнаётган барча парвозлар қолдирилмоқда. Аэропортга Қозоғистон ИИВ Фавқулодда хизматлари етиб келишган.