ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. “Экологик туризм – табиатни муҳофаза қилишни ривожлантиришнинг муҳим омили: Ўзбекистон ва чет мамлакатлар тажрибаси” мавзудаги Халқаро анжуман Тошкентда 5-6 октябр кунлари бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.
Анжуманда бир қатор халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ Умумжаҳон туристиик ташкилоти (UNWTO), БМТ Табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти (UNEP), Европа Иқтисодий комиссияси (UNECE), Халқаро экотуризм жамиятлари ҳам иштирок этишади.
Ундан ташқари анжуманда халқаро молия ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда аккредитация қилинган халқаро ва регоинал ташкилот вакиллари қатнашиши ва Олий Мажлис вакиллари қатнашиши кутимоқда.
Анжуман “Ўзбектуризм” миллий компанияси ҳамда Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил қилинган. Анжуман ташкиллаштиришда шунингдек ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ва соҳага алоқадор бошқа муассасалар иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Анжуман қатнашчилари Ўзбекистонда экологик туризм ривожланишинг истиқболли йўналишларини, уларни ривожлантириш услубларини, чет эл тажрибасидан келиб чиққан ҳолда муҳокама қилишади.