ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Келаси йилнинг март ойидан бошлаб Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини бошлайди, деди Британия бош вазири Тереза Мэй.
"Биз Лиссабон шартномасининг 50 моддасини март охиригача кучга киритамиз", — деди бош вазир BBC ахборот агентлигига якшанба куни.
Европа Иттифоқи ҳақидаги шартноманинг (Лиссабон шартномаси) 50 моддасида, Иттифоқнинг ҳар қандай аъзоси ундан чиқиши мумкин, дейилган. Ушбу жараён ишга тушиши учун мамлакат Брюсселга ўзининг ниятини билдириши керак. Ундан кейин эса музокаралар бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин бўлиб ўтган умухалқ референдумида Британияликларнинг ярмидан кўпи ЕИ аъзолигидан чиқиш тарафдори бўлишган эди. Европа Иттифоқида қолиш тарафдори бўлган мамлакат бош вазири Дэвид Кэмэрон, референдум натижаларига кўра, истеъфога чиқишни маъқул кўрди.