ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Колумбияда бўлиб ўтган Мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси кумуш медал совриндори бўлди, деб хабар қилмоқда Р-Спорт.
Бу Россия жамоаси учун биринчи финал баҳси бўлди. Ҳал қилувчи ўйинда Аргентина жамоаси 5:4 ҳисобида устун келди. Россия жамоаси ўз тарихида биринчи бор кумуш медал совриндори бўлди. Бундан олдин, мини-футбол жамоасининг энг юқори натижаси – 1996 йилда олган бронза медали эди.
Соҳанинг айрим мутахассислар фикрига кўра, ўйин Россия ғалабаси билан тугаши мумкин эди, жамоанинг умумий жисмоний ва тактик таёргарлиги Аргентина билан тенг даражада эди, лекин стратегик томонидан рақиб яхшироқ таёргарлик кўргани учун у ғалабага эришди.
Шундай бўлсада, барча ушбу ғалабани жамоа томонидан эришилган улкан натижа деб баҳоламоқда. Бунда, албатта, жамоа раҳбари Сергей Скоровичнинг ўрни жуда муҳим. Шунингдек, финал ўйинида хет-трик уюштирган энг ёрқиш ўйинчи Эдер Лима ҳамда яна бир гол урган Дмитрий Лысковлар ҳам ажойиб ўйин кўрсатишди.