ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Йўл қўйган қонунбузарликлари учун Ленинград вилоятининг Гатчина шаҳридаги вақтинчалик сақлаш марказида ушлаб турилган 13 нафар мигрантлар деворни ёриб қочиб кетишга муваффақ бўлдилар, уларнинг бир қисми тутиб олинди, деб хабар қилмоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида манба.
"Гатчина шаҳридаги вақтинча сақлаш махсус марказининг биринчи қаватида қўлга олинган 13 нафар мигрант деворни ёриб, ҳосил бўлган туйнукдан қочиб кетишга муваффақ бўлган", — деб хабар қилди агентликка суҳбатдош.
Суҳбатдошнинг таъкидига қараганда, қочганларнинг асосий қисми Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларидир.
Тезкор гуруҳ ходимлари қисқа вақт ичида олти нафар қочоқни қўлга олишгани ҳақида айтилмоқда, қолганлари эса айни вақтда қидирувда.