Тошкентдаги "Чорсу" бозори атрофида хиёбон қурилади

Oбуна бўлиш
Жорий йилда Тошкентдаги қатор йирик бозорлар – Олой бозори, Фарҳод бозори, "Қатортол" улгуржи савдо бозори кенг миқёсда реконструкция қилинди

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентдаги "Чорсу" бозори атрофида яшил ҳудуд пайдо бўлади. Бунинг учун "Кўкалдош" масжидининг чап тарафидаги бир нечта эски бинолар бузиб ташланди.

Икки ҳафтача илгари "Чорсу" бозоридаги автобус бекатининг чап тарафидаги бинолар ва кичик иншоотларнинг бузилиши бошланганди. Бузиладиган иншоотлар қаторига уч қаватли бино ва бир нечта кичик дўконлар тушганди.

Тошкентнинг Олой бозорида қайта қуриш бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Олой бозорда қайта қуриш бошланди

nuz.uzнинг шаҳар ҳокимияти матбуот хизматига таяниб хабар беришича, бу иншоотлар амалдаги меъёр талабларига жавоб бермайдиган ҳолатга келиб қолганди. Масжид ва бозор атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш мақсадида уларни бузиб ташлаш ва дам олиш хиёбони ташкил этишга қарор қилинган. Бу ерга дарахтлар, буталар, гуллар ўтқазиш, скамейкалар ўрнатиш режалаштирилган. 

Жорий йилда Тошкентдаги қатор йирик бозорлар – Олой бозори, Фарҳод бозори,  "Қатортол" улгуржи савдо бозори кенг миқёсда реконструкция қилинди.  Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида 800дан ортиқ савдо нуқтасига эга янги деҳқон бозори қурилади.

Бугунги кунда пойтахтда 20дан ортиқ йирик озиқ-овқат бозорлари ва 60дан ортиқ бозорчалар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг умумий ер майдони 140 гектардан ошади. Ўтган йили бозорлардан мамлакат бюджетига 130,3 миллиард сўм миқдорида соф даромад тушган.

Янгиликлар лентаси
0