Тошкентда Европа тиллари куни нишонланади

Oбуна бўлиш
Европа тиллари куни Тошкент шаҳрида 30 сентябрда – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида нишонланади

ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида Европа тиллари куни нишонланади. Ушбу тадбирда Ўзбекистондаги Британия Кенгаши, Гёте Институти, Франция элчихонаси, Тошкент Француз альянси, Германия, Буюк Британия, Украина, Грузия, Чехия, Польша, Руминия, Словакия, Швейцария, АҚШ элчихоналари ва Европа Иттифоқи делегацияси ЕИ мамлакатлари маданият институтлари бирлашмаси (EUNIC) вакиллари иштирок этади.

Европа кенгаши 2001 йилдан бошлаб ҳар йили 26 сентябрни Европа тиллари куни сифатида нишонлаб келмоқда. Шу куни дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар хорижий тилларни ўрганишга бағишланган ҳамда тиллар хилма-хиллигини тарғиб этувчи тадбирларда иштирок этишади.

Бу йил Европа тиллари куни Тошкент шаҳрида 30 сентябрда – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида нишонланади. Тадбирни ўтказишдан мақсад дунёдаги тил ва маданиятлар хилма-хиллигига эътибор қаратишдир.

Тадбирни дипломатик миссияларнинг вакиллари ўз она тилларида очиб беришади. Сўнгра "Ўзбекистонда Европа тиллари кунига бағишланган видеоклип" танлови учун ўқитувчи ва талабалар томонидан тайёрланган видеоклиплар намойиш этилади.

Янгиликлар лентаси
0