Ўзбекистонда интернет орқали қайси смартфонлар энг кўп сотилади

© Collage SputnikСмартфон Android One
Смартфон Android One - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йил сентябрда чиқарилган iPhone 7 моделини ҳам онлайн топиш осон, бироқ бундай таклифларга нисбатан огоҳ бўлиш талаб этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ҳар йили йирик брендлар смартфонларнинг янги моделларини бозорга чиқарадилар. Бироқ, машҳур маркаларнинг янги маҳсулотларини мунтазам сотиб олиш – тежамкорлик қарори ҳисобланмайди. Вақт-вақти билан интернет орқали бошқа фойдаланувчиларнинг янги моделларини ҳам сотиб олиш анча фойдалидир.

OLX хусусий эълонлар хизматининг таҳлилчилари берган маълумотларга кўра, Samsung, Apple ва Nokia сотилиши ҳақидаги таклифлар кўпроқ чоп этилар экан. "Олмали" гаджетларнинг баҳоси ўртача 500 минг сўмдан бошланади, Android ва Windows Phone смартфонлари нархи эса анча арзон – 150- 200 минг сўм атрофида бўлади.

Ўзбекистонда OLX сервисида "Электроника" бўлимида интернет-фойдаланувчилар 4,5 мингдан зиёд мобил (уяли) телефонларни таклиф қилмоқдалар. Мамлакатнинг барча аввал фойдаланишда бўлган телефонларининг тахминан 85 фоизи сотиладиган Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчилар смартфон харид қилишдан аввал уни шахсан кўриб чиқишлари жуда қулайдир. Шундай бўлса-да, бошқа вилоятдагиларнинг ҳам харид қилишларида қийинчилик юзага келмайди – оддийгина почта орқали етказиб бериш хизматидан фойдаланиш мумкин.

Интернет-фойдаланувчилар ва харидорлар ўртасида энг машҳур бренд – корейс Samsungи (OLXдаги фаол эълонларнинг 33 фоизи). Унинг ортидан савдонинг яна бир пешқадами – Apple (долзарб эълонларнинг 20 фоизи). Nokia, LG, HTC ва Sony каби брендлар ҳам диққат марказидан четда қолаётгани йўқ. Жаҳон дўконларининг пештахталарини жадал ишғол этаётган бозор янгилиги бўлмиш – хитойнинг Huawei ва Meizu маркалари ҳозирча унчалар оммалашгани йўқ. Мобил телефонлар сотилиши ҳақидаги эълонларнинг чамаси 90 фоизи Бошқа марка рукнида тақдим этилган.

Galaxy линиясидаги Samsung смартфонларининг баҳоси онлайн-фойдаланувчиларда 150–200 минг сўмдан бошланади. Мисол учун, Samsung Galaxy Young модели 170 минг сўмга таклиф қилинмоқда.

Айнан шу сериядаги А3 модели тахминан 663 минг сўм (220 доллар) га сотилмоқда. Нисбатан қимматлари – аъло сифатли камера ва дизайнга эга энг янги Samsung Galaxy S7/S7 Edge флагманлари.

© OLXМобил телефон сотиш ҳақидаги эълон
Мобил телефон сотиш ҳақидаги эълон - Sputnik Ўзбекистон
Мобил телефон сотиш ҳақидаги эълон

Apple компаниясининг интернетнинг ўзбек бўғинида сотиш ва алмаштириш бўйича таклифлари етарли даражада бўлган смартфонлари энг қиммат сотилмоқда. Пойтахтда, мисол учун, "деярли идеал" смартфон, 6S Plus моделини 650 доллар (тахминан 2 млн. сўм)га таклиф қилмоқдалар. 

"Олмали" гаджетларнинг эскирган моделларини арзонроққа сотишмоқда: 4S модели 500 минг сўм, яхши ҳолатдаги iPhone 5 ва iPhone 5S ни эса тахминан 750 минг сўм (250 доллар)га топиш мумкин.

2016 йил сентябрда чиқарилган iPhone 7 моделини ҳам онлайн топиш осон, бироқ бундай таклифларга нисбатан огоҳ бўлиш талаб этилади. Олибсотарлардаги нарxлар бюджетга катта таъсир кўрсатиши мумкин, шунингдек, оригинал бўлмаган смартфонлар ҳам учраб туради.

Йирик брендлардан ташқари фойдаланувчилар унчалар машҳур бўлмаган моделлар бўйича ҳам савдо қиладилар. Масалан, катта экранли смартфонларнинг сифати бўйича қадрланадиган машҳур LG ишлаб чиқарувчисининг моделлари бўйича ҳам яхши таклифлар бор. "Аъло ҳолатдаги" G2 моделини 100 доллар (тахминан 300 минг сўм)га ҳам беришга тайёрдирлар.

Энг замонавий ва русумдаги гаджетлар ортидан қувиш бюджетга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Қулай ва қувватли қурилмага ҳеч бир қийинчиликсиз ва ортиқча харажатларсиз эга бўлиш мумкин: интернетда аввал фойдаланилган яхши смартфонни сотиб олиш имкониятлари етарли.

Янгиликлар лентаси
0