Бош штаб раҳбари: МДҲ чегараларидаги вазият барқарорликдан йироқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтиш"АРМИЯ-2016" форуми
АРМИЯ-2016 форуми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Герасимов МДҲ форматидаги ҳарбий ҳамкорлик кенг миқёсли йўналишлар бўйича ўзаро фаолият юритишни ривожлантиришга имкон беришини айтди

ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари армия генерали Валерий Герасимов МДҲ мамлакатларини терроризмга қарши курашда хавфсизлик ва мудофаа бўйича ҳамкорликни кучайтиришга чақирди, деб хабар беради РИА Новости.

"Ҳамдўстликнинг ташқи чегараларидаги вазият барқарорликдан йироқда эканлигини инобатга олган ҳолда олдимизда терроризмнинг МДҲ ҳудудига тарқалишига йўл қўймасликдек умумий вазифа турибди", — деди Герасимов МДҲ давлатлари қуролли кучлари штаб бошлиқларининг йиғилишида.

У "юзага келган мураккаб вазиятда мудофаа ва хавфсизлик борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини" таъкидлади. Герасимов шунингдек, МДҲ форматидаги ҳарбий ҳамкорлик "кенг миқёсли йўналишлар бўйича ўзаро фаолият юритишни ривожлантиришга имкон беришини” айтди.

МДҲ ижроия котиби Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ хавфсизлик хизматлари раҳбарлари учрашуви Бакуда бўлиб ўтади

Унинг айтишича, август-сентябр ойларида ўтган халқаро армия ўйинлари, "Армия-2016" ҳарбий-техник форуми ҳамда 2016 йилда ўтказилган бошқа ўзаро тадбирлар МДҲ мамлакатларининг ҳарбий ҳамкорлик борасидаги истиқбол ва имкониятларидан дарак беради.

Бундай ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси эса, деди Герасимов, ҳамдўстлик мамлакатларининг 2020 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепцияси ҳисобланади. "Концепцияда қуролли кучларимизни кучайтириш, миллий хавфсизликни таъминлаш, яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш кўзда тутилган ва қўмитанинг бугунги йиғилиши бу йўлдаги муҳим қадамдир", — деб ҳисоблайди Герасимов.

Янгиликлар лентаси
0