ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Жанубий Кореянинг Иқтисодий ривожланиш ҳамкорлиги жамғармаси (EDCF) Ўзбекистон ҳукуматига транспорт секторидаги лойиҳалар реализацияси учун 250 миллион доллар ажратади, деб хабар қилди республика молия вазирлиги вакили.
"Маблағлар Ўзбекистон ҳукумати ва Жанубий Корея ўртасида бугун имзоланган меморандум доирасида етказиб берилади", — аниқлик киритди агентликка суҳбатдош. Вакилнинг сўзларига кўра, ҳужжатлар Ўзбекистон молия вазири, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимовнинг Сеулга уюштирган сафари давомида имзоланган.
Ажратилган пул воситалари Тошкент аэропортида янги халқаро терминал қурилиши ҳамда "электрон ҳукумат"га келиб тушадиган маълумотларни қайта ишлаш давлат марказини яратишга сарфланади, деб хабар қилган вазирлик вакили.
Жанубий Корея Ўзбекистоннинг энг йирик инвесторларидан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Корея томонидан Ўзбекистонга киритилган сармоялар миқдори 7 миллиард долларни ташкил қилади. Ўзбекистонда Корея билан ҳамкорликда 400дан зиёд қўшма корхоналар ташкил қилинган.