ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Саудия Арабистони Ливанлик 27 нафар насроний-маронитларни депорт қилди, Оссуриянинг AINA агентлиги хабарига кўра. Улар Биби Марьям вафоти куни ўз уйларида ибодат қилаётган вақтларида қўлга олинган.
Саудия Арабистони насронийларни депортация қилиш сабаби деб “ноисломий ибодат қилиш” ва Евангелие китобини сақлашни айтишмоқда. Мамлакат диний полицияси Эл-Хафажи шаҳрининг Азизия туманида ўтказган рейди пайтида 27 киши ҳибсга олинган. Улар орасида болалар ҳам бўлган. Насронийлар, ўз навбатида, Қуръонда ҳам Биби Марьям иззатланганини, уларнинг ибодати ҳеч кимни хафа қилмаслигини айтишган.
2006 йилда Саудия Арабистони ҳукумати мусулмон бўлмаган миллат вакилларига ўз уйларида ибодат қилишига халал бермасликни ваъда берган эди. Open Door International халқаро ташкилоти маълумотига кўра, ҳукумат ислом қоидаларига насронийларни ҳам мажбур қилишмоқчи бўлишмоқда. Хусусан, қамоққа олиш пўписаси билан, эркаклар ва аёлларни алоҳида хоналарда ибодат қилишга мажбурлашмоқда.
AINA хабарига кўра, Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган насронийлар сони 3% ни ташкил қилади. Саудия Арабистонида черков қурилиши мутлақ таъқиқланган.