Ўзбекистонда юздан ортиқ ўқитувчилар Москвалик мураббийлар ёрдамида малака оширди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишРус тили дарси
Рус тили дарси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лекциялар, видеолекциялар, амалиётлар, доира столлари рус тили дарсларини қандай қилиб янада қизиқроқ қилишга бағишланган.

ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Рус тилида дарс берадиган 100 дан ортиқ Ўзбекистонлик ўқитувчилар учун Москва Педагогика Давлат университети (МПГУ) ўқитувчилари томонидан мастер-класслар ўтказилди, деб хабар қилмоқда Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги бўлими.

Мастер-класслар рус тилида замонавий методикаларга кўра қўшимча профессионал таълим олиш дастури доирасида бўлиб ўтди. Ушбу малака ошириш дастури умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари рус тили ва адабиёти, математика ва жуғрофия ўқитувчиларига мўлжалланган.

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан, Самарқанд, Нукус, Наманган, Андижон ва Фарғонадан   100дар ортиқ ўқитувчилар 26-29 сентябр кунлари Тошкентдаги Россия Фан ва Маданият марказида МПГУ ўқитувчилари томонидан ташкил қилинган курсларда қатнашишди”, — дейилган Россотрудничество хабарида.

Россотрудничество раҳбари ўринбосари Дмитрий Гужеля айтишига қараганда “Россия таълим стандартларини экспорт қилиш, ҳеч қандай сиёсат ёки тарғиботсиз, Ўзбекистонда рус тилида болаларга тушунарли бўлган ижодий форматда таълим олиш имкони бериш”.

“Лекциялар, видеолекциялар, амалиётлар, доира столлари рус тили дарсларини қандай қилиб янада қизиқроқ қилишга бағишланган. Дарсларнинг катта қисми электрон манбаалар билан ишлашга бағишланган”, — деди МПГУ гуманитар ҳамкорлик раҳбари Екатерина Егорова РИА Новости мухбирига.

Россотрудничество Федерал агентлиги 2008 йилнинг сентябр ойида ташкил қилинган бўлиб унинг асосий вазифаси  халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва чет элларда Россия ижобий сиймосини яратиш.       

Янгиликлар лентаси
0