ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ўзбекистон кикбоксинг жамоаси Анапада бўлиб ўтган Жаҳон кубогида олтин, кумуш ва икки бронза медали соҳиби бўлди, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.
Тошкент халқаро аэропорида спортчиларни Ўзбекистон профессионал ва ҳаваскор кикбоксинг ассоциацияси вакиллари, спортчиларнинг яқин қариндошлари, мухлислари ва журналистлар кутиб олишди.
Дунёнинг 20 мамлакатидан олти мингдан ортиқ киши қатнашган Жаҳон кубогида Нодир Худойбердиев 69 кг вазн тоифасида олтин медал сазовори бўлди.
“Жаҳон кубогида олтин медал олиб устозлар ишончини оқлаганимдан хурсандман. Нуфузли мусобақаларда биз эришган ғалабаларимиз, Республикада ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг имкониятларини рўёбга чиқариш туфайли эришилган”, —, — деди спортчи.
Яна бир спортчимиз Нормухаммад Рахмонбердиев кумуш медал соҳиби, Мерож Истамтошев ва Шохжаҳон Махамадовлар эса бронза медали соҳиблари бўлишди.