Ўзбекистонда 3 ёшгача фарзанди бор аёлларни ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш тақиқланди

© fotoliaАдолат ва қонун
Адолат ва қонун - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оналик факти ва фарзандининг 3 ёшга тўлмаганлигининг ўзиёқ ахлоқ тузатиш ишларини қўллашдан озод қилади

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон қонунчилигидаги ўзгаришларга кўра, эндиликда нафақат пенсия ёшидагилар, меҳнатга лаёқатсизлар, ҳарбийлар, ҳомиладор аёллар ва фарзанд тарбияси билан шуғулланиш учун таътил олган аёллар, балки 3 ёшгача фарзанди бўлган аёлларни ҳам ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш тақиқланди, деб хабар беради CA News.

Илгари бундай имтиёз фақатгина фарзанди 3 ёшга тўлгунига қадар унинг тарбияси билан шуғулланиш учун таътил олган аёлларгагина татбиқ этилганди. Бироқ бунинг учун аёл иш жойига эга бўлиши ва жазо белгилангунга қадар фарзанд боқиш учун таътилга чиққан бўлиши лозим эди.

Бунда амалда фарзандини 3 ёшга етгунига қадар тарбиялаётган оналарга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилмасди.

Ҳозирда оналик факти ва фарзандининг 3 ёшга тўлмаганлигининг ўзиёқ ахлоқ тузатиш ишларини қўллашдан озод қилади.

Бундан ташқари, қонунчиликка кўра, 3 ёшгача фарзанди бўлган оналарга нисбатан жамоат хавфсизлигига катта хавф туғдирмайдиган, эҳтиётсизлик оқибатида ҳамда қасддан қилинган оғир бўлмаган жиноятлари учун ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.

Шу тарзда, аксарият ҳолларда бундай аёлларга нисбатан жазолашнинг енгил тури, масалан, жарима қўлланилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0