Тошкентда муаммога учраган ҳайдовчилар учун “ёрдам рақами” очилди

© Sputnik / sunriseOdysseyҲайдовчи
Ҳайдовчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Facebookдаги таниқли гуруҳ йўлда муаммога учраган ҳайдовчилар учун махсус “қайноқ линия” рақамини ташкил этди. Ҳайдовчининг +99897 333-7-505 рақамига қўнғироқ қилиши бепул

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Машҳур "Тошкент ҳайдовчилари" (“Водители Ташкента”) интернет-ҳамжамияти йўлда муаммога дуч келган ҳайдовчилар учун call-марказни ишга туширди.

Facebookдаги таниқли гуруҳ йўлда муаммога учраган ҳайдовчилар учун махсус “қайноқ линия” рақамини ташкил этди.

"Агарда автомобилнинг аккумулятори ўтириб қолса, ғилдираги тешилса ёки йўлда кутилмаганда юрмай қолса, ҳайдовчи +99897 333-7-505 қайноқ линия рақамига қўнғироқ қилиши мумкин. Операторга муаммо ва турган манзилини ҳамда исм-шарифи ва телефон рақамини айтиш лозим. Ёрдам тез орада етиб боради. Қўнғироқ қабул қилинганидан сўнг телеграм орқали гуруҳларга SOS сўрови юборилади. Яқин-атрофда бўлган ва ёрдамга шай ҳайдовчиларга боғланиш учун муаммога учраган ҳайдовчининг телефон рақами берилади", — деди гуруҳ маъмурларидан бири "Новости Узбекистана"га.

Ушбу рақамга қўнғироқлар ҳар куни соат 8:00дан 23:00гача қабул қилинади. Ҳайдовчига кўрсатиладиган ёрдам учун ҳақ олинмайди.

Янгиликлар лентаси
0