Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида тезюрар поезд йўлга қўйилади

Oбуна бўлиш
Тезюрар поезд жума, шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланади

ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik.Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг маълум қилишича, шу йилнинг 30 сентябридан 30 октябрига қадар Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида тезюрар поезднинг ҳаракати йўлга қўйилади.

4/3-сонли тезюрар поезд жума, шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланади.

Маълумотга кўра, поезд соат 8.25да Тошкентдан жўнайди ва Самарқандга 11.10да етиб келади. Самарқанддан эса 18.47да йўлга чиқиб, 21.34да Тошкентга келади.

Илгарироқ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида қатновчи “Насаф” тезюрар поезди ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездининг сентябрь-ноябрь ойларидаги қатор рейслари бекор қилинганини маълум қилганди. 
Янгиликлар лентаси
0