ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Чехия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ярослав Сирони қабул қилди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Суҳбат чоғида давлатлараро алоқаларни чуқурлаштириш истиқболлари ва халқаро масалалар бўйича икки давлатнинг яқин ва ўхшаш қарашлари ва позициялари мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ишончли асоси ҳисобланиши қайд этилди. Учрашувда шунингдек, турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари ҳамда икки ва кўп томонлама, жумладан Ўзбекистон-Евроиттифоқ мулоқоти шаклларидаги муносабатларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув иштирокчилари бугунги кунда Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлиги икки томон ўртасида ўрнатилган дўстлик ва конструктив муносабатлар анъаналарига ҳамда 30дан ортиқ ҳужжатлардан ташкил топган шартномавий-ҳуқуқий асосга таянган ҳолда изчил ривожланаётганлиги таъкидладилар.