Брюссел конференциясида Афғонистон учун 3 млрд доллар йиғишмоқчи

© Sputnik / Alexander Grashenkov / Медиабанкка ўтишҚобул шаҳрининг кўриниши
Қобул шаҳрининг кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келаси ҳафтада Брюсселда бўлиб ўтадиган конференцияда 70га яқин мамлакат ва ўнлаб халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Брюсселдаги афғон муаммоси бўйича донорлик конференциясида йилига уч миллиард доллардан ортиқ молиявий ёрдам йиғиш мўлжалланмоқда, деб маълум қилди Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ТИВ Осиё иккинчи департаменти раҳбари Замир Кабулов РИА Новостига.

Донорлик конференциясида 2020 йилгача мамлакатга ёрдам кўрсатиш стратегиясини ишлаб чиқиш мўлжалланган.

Келаси ҳафтада Брюсселда бўлиб ўтадиган конференцияда 70га яқин мамлакат ва ўнлаб халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

"Бу донорлик конференцияси. Афғонистонга 2020 йилга қадар иқтисодий ёрдам кўрсатишни давом эттириш учун керакли маблағ йиғиш борасида гап боради. Ташкилотчилар йилига 3 миллиард доллардан ортиқ маблағни мўлжалламоқда", — деди Кабулов.

БМТ Бош Ассамблеясининг 23 сентябрдаги мажлисида Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз маърузасида Афғонистон муаммосига ҳам тўхталиб ўтганди.

Жумладан, у "Донор мамлакатлар ва халқаро институтлар Афғонистонга ёрдам бериш бўйича зиммаларига олган мажбуриятларини сидқидилдан адо этиши жуда муҳимдир. Маблағлар мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш, биринчи навбатда, таълим-тарбия соҳасига жалб этилиши мақсадга мувофиқ", — деб фикр билдирганди.

Янгиликлар лентаси
0