МДҲ Ҳуқуқни сақлаш қўмитаси 15та халқаро жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишБожхона ходими автобусни кўздан кечирмоқда
Божхона ходими автобусни кўздан кечирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон божхоналари ҳуқуқни сақлаш бўлимлари вакиллари Гулистонда кенгаш ўтказишди.

ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. МДҲ давлатлари божхона хизматлари раҳбарлари контрабандага қарши биргаликда кураш якунларини Гулистонда бўлиб ўтган мажлисда эълон қилишди, деб хабар қилмоқда Тожикистон Божхона хизмати матбуот котиби.

Мажлисда Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон божхона хизматларининг ҳуқуқни сақлаш бўлимлари ходимлари ҳамда МДҲ Антитеррор маркази вакили иштирок этди.

Тадбир қатнашчилари МДҲ Ҳуқуқни сақлаш қўмитаси ва Ҳудудий алоқа маркази  2016 йилги фаолиятининг қкунларини муҳокама қилишди.

“Қўмита ташкил қилган ҳамкорлик натижасида 15 та халқаро жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди. Бир неча наркотик ташиш каналлари беркитилди. Икки  тоннадан ортиқ наркотик ва психотроп моддалар мусодара қилинди ҳамда юздан ортиқ киши жиноий жавобгарликка тортилди”, — деди Россия Божхона хизмати бошлиғи ўринбосари Руслан Давыдов.  

Учрашув қатнашчилари божхона соҳасида қонунбузарлик амалга оширган фуқаролар ҳақида маълумот олишнинг очиқ канали ташкил ҳамда ҳуқуқ муҳофазаси соҳасида кеча-кундуз узулуксиз равишда ишлайдиган Алоқа марказлари ташкил қилишга келишиб олишди

Келишувлар натижасида чегаралараро интернет савдоси, наркотик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний оборотига қарши кураш йўналишлари ҳақида келишиб олинди.

Учрашувда МДҲ Ҳуқуқни сақлаш қўмитасининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор берилди. Қатнашчилар миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш учун ҳуқуқбузарлик ҳақидаги маълумотлар билан алмашишга таёр эканликларини намойиш қилдилар. Қўмитанинг 15 мажлиси 2017 йилнинг биринчи ярмида Арманистонда бўлиб ўтиши режалаштирилди.

Янгиликлар лентаси
0