Ўзбекистонда биринчи мобил -маркетинг анжумани бўлиб ўтади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишМобил телефон кўргазмаси
Мобил телефон кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
MobiConда эълон қилинган мавзулар орасида смартфонлар ва портатив мосламалар, виртуал воқелик, мобил технологиялар ва телеком, трендлар, мобил маркетинг ва реклама, реклама мониторинги ва бозорни ўлчаш, маҳаллий мобил хизматлар, мессенжер ва чатботлар, мобил контент ва ОАВ, мобил коммерция мавзулари бор.

 

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ушбу йилнинг 2 ноябрида Тошкентда MobiCon 2016 биринчи халқаро мобил конференция бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" саҳифаси.  

Тошкентнинг энг ҳашамдор меҳмонхоналаридан бири International Hotel Tashkent (собиқ Intercontinental) да бўлиб ўтадиган анжуман мобил алоқа технологияларига бағишланган бўлади.

MobiConда эълон қилинган мавзулар орасида смартфонлар ва портатив мосламалар, виртуал воқелик, мобил технологиялар ва телеком, трендлар, мобил маркетинг ва реклама, реклама мониторинги ва бозорни ўлчаш, маҳаллий мобил хизматлар, мессенжер ва чатботлар, мобил контент ва ОАВ, мобил коммерция мавзулари бор.

Анжуманнинг учинчи бўлимида, Eurasia Mobile Challenge 2016 — халқаро инновациялар конкурси бўлиб ўтади. Унда мобил дастурлар ишлаб чиқарувчилари ўз лойиҳаларини тақдим этишади. Уч нафар энг яхши дастурчилар мусобақанинг кейинги босқичига ўтишади.

Ҳозирча қатнашчиларни рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда. 15 октябргача Beeline Uzbekistan мобил оператори қатнашчилардан аризалар қабул қилади.

Тошкентда ғолиб бўлган уч жамоа Осиё мусобақасига йўлланма олишади. У ерда ҳам аниқланган ғолиблар эса 2017 йилги Барселона умумжаҳон мобил конгрессига йўл олишади.

 

Янгиликлар лентаси
0