Перуда жодугарликда айбланган кекса аёл гулханда ёқиб юборилди

Oбуна бўлиш
Ушбу мудҳиш жиноят ҳатто телефон алоқаси мавжуд бўлмаган, "гадойтопмас" жойда жойлашган шаҳар типидаги посёлкада амалга оширилган

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Кекса ёшдаги аёл Перуда ҳиндулар яшайдиган қишлоқ аҳли томонидан ёқиб юборилган, деб хабар қилади маҳаллий прокуратура маълумотларига таянган ҳолда РИА Новости ахборот-агентлиги.

El Nuevo Dia портали хабарига кўра, қишлоқнинг бир яшовчиси қотиллик содир этилган жараённи уяли алоқа телефони хотирасига ёзиб олган. Ҳукуматга тақдим этилган ёзувга кўра, қўли боғланган аёл хашаклар устига жойлаштирилган, сўнгра унинг устидан бензин қуйилган ва гугурт чақилган.

Маълумотларга кўра, бу мудҳиш жиноят ҳатто телефон алоқаси мавжуд бўлмаган, "гадойтопмас" жойда жойлашган шаҳар типидаги посёлкада амалга оширилган. Энг яқин йирик аҳоли пунктига қадар масофа эса 10 соатни ташкил қилиши айтилмоқда. 20 сентябрда содир этилган жиноят ҳақида бугун ошкор бўлгани ҳам шу билан изоҳланади.

Бир гуруҳ қуролланган полициячилар мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган посёлкага орадан бир неча кун ўтиб, етиб борганлар. Воқеа жойида куч ходимлари ёқиб юборилган аёл танаси қолдиқларини аниқлашган.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга мувофиқ, маҳаллий аҳоли аёл танасини уч кун давомида ёқишда давом этган.

73 яшар аёл ўз ҳамқишлоқларини оғир касалликка гирифтор қилиши мумкинлиги туфайли маҳаллий халқ бу қадар жунбушга келгани айтилмоқда.

Энг ажабланарлиси, қотиллик олдидан маҳаллий халқ аёлни ўзларича "суд" қилишган. Унда посёлканинг 40 нафар яшовчиси бахтиқаро аёлни ўлимга маҳкум этган ва бу ҳақда, ҳатто, маҳаллий "воқеалар журналида" ёзиб қўйишган.

Янгиликлар лентаси
0