Ўзбекистон ТИВда Хитой Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

© AP Photo / Andy WongХитойнинг миллий байроғи
Хитойнинг миллий байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Хитой кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. 2016-йилнинг 26-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавдулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Суҳбат давомида Ўзбекистон-Хитой кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди", дейилади хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин  Ўзбекистондаги йирик кимё заводи – "Навоийазот" АЖ тез кунларда Хитойнинг "Чемчина" компанияси билан биргаликда қўшма корхона ташкил этади, деб хабар берган эдик.

Бундан ташқари, Тошкент, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида ҳам Хитой билан биргаликда ғўзапоядан ДСП ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилмоқда.


Янгиликлар лентаси
0