30 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совийди

© Facebooke / Водители ТашкентаЁмғирли об-ҳаво, Тошкент шаҳри
Ёмғирли об-ҳаво, Тошкент шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг шимолий регионларида шу кечаю-кундузда ҳаво кундузи 17-22 даража, кечаси эса 7-12 даража илиқ бўлади

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Сентябр ойи охири ва октябр ойи бошларида Ўзбекистонда об-ҳаво кескин салқинлашади, кучли ёмғир ёғиши ва довул бўлиши эҳтимоли бор, деб хабар қилган Узгидромет.

30 сентябрдан бошлаб 2 октябрга қадар Ўзбекистон республикаси вилоятларида об-ҳаво кескин пасаяди, кундузи 20-25, кечаси 10-15 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг шимолий регионларида шу кечаю-кундузда ҳаво кундузи 17-22 даража, кечаси эса 7-12 даража илиқ бўлади.

29-30-сентябр кунлари 15-20 м/с шамол эсади.30 сентябр куни кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

28 сентябр куни эса Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 16-18, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-18, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-18,  кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.    

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-18, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0