ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Паст Дарғом туманида ўтказилган кўргазмали семинарда мазкур кўчма дўконларни керакли озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, улар томонидан сифатли хизмат кўрсатилишига эришиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар қилмоқда "Зарафшон" нашри.
"Туманимиздаги фермер хўжаликларида йиғим-теримда қатнашадиган меҳнаткашлар учун саккизта автодўкон ташкил этдик, — дейди Паст Дарғом туманидаги "Паст Дарғом баракали савдо" масъулияти чекланган жамияти раиси ўринбосари Самад Санақулов. — Мавсум давомида ушбу дўконларда сотилиши белгиланган 32 турдаги маҳсулот бўйича захира яратилди. Савдони нақд пул ҳамда пластик карточкалар орқали амалга ошириш учун тўлов терминали ва касса аппаратлари олинди".
Семинарда мавсум давомида аҳоли, теримчи ва ҳашарчиларни зарур маиший буюмлар, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланган. Фермер хўжаликлари ва тегишли ташкилотлар таъминотчи корхоналар билан шартномалар тузган.
Кўргазмали семинарда вилоят ҳокими З.Мирзаев сўзга чиққан.