ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Интерполнинг ммиллий марказий бюроси ходимлари Россия ИИВ бош бошқармасининг Свердловск вилояти бўйича экстремизмга қарши курашиш маркази ходимлари билан биргаликда ўзбекистонлик икки фуқарони қўлга олишди. Улар ота-ўғил бўлишиб, халқаро қидирувда бўлган. Уларнинг ҳар иккиси Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан экстремистик кўринишдаги жиноятларни содир этишда айбланган.
Россия ИИВ бош бошқармасининг Свердловск вилояти бўлими матбуот хизматининг маълум қилишича, улар Екатеринбургда полиция ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари чоғида ушланган.
Айни пайтда қўлга олинган ота-ўғил ҳибсда ушлаб турилибди. Улар экстрадиция қилишдан олдинги текширувдан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот ходимлариг а топширилади.