Геология ва геофизика институти Давлат Геология қўмитаси ихтиёрига ўтди

© АН республики Узбекистан"Қуёш физикаси" илмий-текшириш институти
Қуёш физикаси илмий-текшириш институти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳабиб Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти Фанлар академияси таркибидан чиқиб Давлат Геология қўмитаси ихтиёрига ўтди.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи ва Бош вазир Шавкат Мирзиёев Геология ва геофизика институтини Давлат Геология ва Минерал ресурслар қўмитаси ихтиёрига ўтказиш ҳақида қарор имзолади.

Имзоланган қарорга кўра, геология соҳасида олиб борилаётган изланишлар самарасини ошириш, Ўзбекистон табиий  бойликларидан унумли фойдаланиш мақсадида, илмий изланишларнинг геологик разведка ва ресурсларни қазиб олиш соҳаларини янада чамбарчас боғлаш мақсадида амалга оширилган.

Институтнинг асосий вазифаси: ер қатламининг геологик тузилишини ўрганиш учун чуқур фундаментал изланишлар ўтказиш, Ўзбекистон ҳудуди тузилишини чуқур ўрганиш ва шу асосда гелогик ва геофизик 3D моделини тузиш, табиий бойликларни қазиб олишда замонавий технологияларини қўллашдир.

Ҳабиб Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти 1937 йилда ташкил қилинган бўлиб 77 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг минерал-хом ашё базасини яратишда улкан ҳисса қўшган. Институт таркибида республикада ягона Геологик музей фаолият кўрсатмоқда. Музейда 6000 мингдан ортиқ такрорланмас минераллар ва тоғ жисмлари коллекцияси бор.

Янгиликлар лентаси
0