ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Бундан буён Ўзбекистон Олий Мажлиси ўз тафтиш-тергов текшируви ўтказиш имконига эга бўлди, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" саҳифаси.
24 сентябрда кучга кирган қонунга кўра, Олий Мажлис давлат ва жамият аҳамиятига эга бўлган энг муҳим воқеа ва ҳодисалар юзасидан ўз тафтиш-тергов ишлари ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди. Парламент текшируви ўтказиш учун Олий мажлиснинг қуйи – Қонунчилик палатаси ҳамда юқори палатаси – Сенат депутатларидан иборат махсус комиссия тузилади.
Парламент тафтиши ўтказиш вақтида комиссия давлат ҳукумати ва бошқаруви вакилларини, соҳа мутахассислари, экспертлар ва олимларни жалб қилиш ҳуқуқига эга. Ундан ташқари комиссия давлат органларидан керак бўлган маълумотларни талаб қилиши ҳамда фуқаро ва мансабдор шахсларни тергов ва изоҳ бериш учун чақириш ҳуқуқига эга бўлади.
Комиссия белгиланган муддатда Олий Мажлисга бажарилган ишлар юзасидан баёнот беради.