Ўрта Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари учрашуви

© Sputnik / Дмитрий АстаховМДҲ байроқлари
МДҲ байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда беш мамлакат ташқи ишлар вазирилари, жумладан Қозоғистондан Ерлан Идрисов, Қирғизистондан Эрлан Абдылдаев, Тожикистондан Сироджиддин Аслов, Туркманистондан Рашида Мередова ҳамда Ўзбекистондан Абдулазиз Камиловлар иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси 71 сессиясининг доирасида 22 сентябр куни беш Ўрта Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

 

“Ташқи ишлар вазирлари Ўрта Осиё ҳудудида хавфсизлик ва барқарорликка қарши чиқаётган кучларга, жумладан террорчилик ва диний экстремизмга, наркотик моддаларнинг ноқонуний оборотига, уюшган жиноятчиликка, чегара хавфсизлиги ҳамда Ўрта Осиёни ядро қуролидан холи зона деб эълон қилишда якдиллик ва астойидил курашга таёрлик намоён қилишди”, — дейилган вазирлик хабарида.

Шунингдек учрашув қатнашчилари сиёсат, хавфсизлик, иқтисод, таълим ва илм-фан соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга чуқур истак билдиришди.

Томонлар шунингдек Тошкентда 18-19 октябрда бўлиб ўтилиши кутилаётган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43 сессиясига таёргарлик масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

 

Янгиликлар лентаси
0