Автомобил ишлаб чиқаришда Ҳиндистон Жанубий Кореядан ўзиб кетди

© AFP 2023 / STRЖанубий Кореядаги Hyundai Motor заводи
Жанубий Кореядаги Hyundai Motor заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилнинг биринчи ярмида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони бўйича Ҳиндистон Жанубий Кореядан ўтиб, жаҳон миқёсида бешинчи ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 25 – Сен – Sputnik. Ушбу йилнинг январ – июл ойлари давомида Жанубий Корея 2,55 млн дона автомобил ишлаб чиқарган бўлса, Ҳиндистон ушбу давр ичида 2,57 млн дона автомобил ишлаб чиқарди, деб хабар қилмоқда The Korea Herald газетаси.

Шундай қилиб, умумжаҳон рейтингида Жанубий Корея бир неча йилдан бери банд қилиб келаётган бешинчи ўринни Ҳиндистонга бўшатиб беришга мажбур бўлди. Албатта, йиллик натижаларни якунлашгача ҳали вақт бор, лекин мутахассислар фикрига кўра, Ҳиндистон бешинчи ўринда қолиш эҳтимоли катта. Жанубий Кореяда ҳозир автомобил саноати учун мураккаб вақтлар, чунки ушбу соҳада иш жойлари қисқартирилиши ва солиқлар ҳажми ошиши кузатилмоқда, дейилган нашр хабарида.

Автомобилларни Корея ичида сотиш даражаси ҳам охирги етти йил давомида энг паст кўрсаткичга етиб келган. Авгутс ойига қадар Жанубий Кореяда 250 минг дона автомобил сотилди.

Ёз ойлари давомида Hyundai ва Kia заводлари ишчилари бир неча бор ойликлар оширишни талаб қилиб, намойишга чиқишган эди. Шунингдек, янги автомобиллардан олинадиган солиқ имтиёзлари ҳам июл охиридан бекор қилинди.

Бугунги кунда жаҳон миқёсида дунёнинг етакчи автомобил ишлаб чиқарувчи мамлакатлари қуйидаги тартибда жойлашган: Хитой, АҚШ, Япония ва Германия. Германиянинг Volkswagen компанияси эса ушуб йилнинг апрел ойида жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчисига айланди.

Янгиликлар лентаси
0