ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Янги йўналишининг номи “Буюк ипак йўли” бўлиб, унда сайёҳлар 7 кун давомида Россиянинг Кавказ ҳудудининг жуғрофий ва маданий бойликлари ҳамда Кавказ тамлари билан танишади, деб хабар қилмоқда Шимолий Кавказ ишлари вазирлиги.
Янги сайёҳлик йўналиши нафақат россиялик туристлар, балким хитойлик туроператорларни ҳам қизиқтириши керак. Сайёҳларнинг биринчи гуруҳи таркибига ХХР элчихонаси ва Hainan Airlines компанияси вакиллари, Россия ва Хитой журналистлари ҳамда туроператорлари кирди.
“Янги тур Россия ва Хитой туроператорларида аллақачон катта қизиқиш уйғотди. Айнан улар биринчи бўлиб саёҳатга чиқишади ва инфотур дастури билан танишади”, — деди муассаса вакили.
Унинг сўзларига қараганда, саёҳат давомида меҳмонлар Россиянинг энг қадимги шаҳарларидан бир бўлган Дербентда бўлшади. Саёҳатчилар Дербентда Нарын-кала қалъасини, Грознийда “Чеченистон юраги” масжидини, Шимолий Осетияда қадимги монастирларни, Ингушетияда эса ўрта аср минораларини томша қилишади. Кейин улар арқонли йўл орқали Элбрусга кўтарилишади ва Кавминводнинг курорт шаҳарларида ҳамда Карачаево-Черкессиянинг Медовий шаршараларида бўлишади.
Автобусли саёҳат 1 октябрда якунланади. Инфотур натижасида Шимолий Кавказ Федерал округи субъектлари ҳамда Россия ва Хитой туроператорлари орасида бир неча шартномалар имзоланиши кутилмоқда.