Ироқ ҳарбийлари 40 террорчини йўқ қилди

© AFP 2023 / AHMAD AL-RUBAYE Ироқ ҳарбийлари Анбар вилояти учун жанг қилмоқда
Ироқ ҳарбийлари Анбар вилояти учун жанг қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қўшнлари, яқинда тинч ҳаётни давом эттириш мақсадида қайтиб келган Хит шаҳри аҳолисини, ИД террорчиларидан ҳимоя қилди.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ироқ ғарбида, ҳукумат қўшнлари яқинда тинч ҳаётни давом эттириш мақсадида қайтиб келган Хит шаҳри аҳолисини “Ислом давлати” террорчилар гуруҳи ҳужумидан ҳимоя қилишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Al Sumaria телеканали хабарига асосан.

“ИД Хит шаҳрига ҳужум қилди. Улар шаҳарни ракета ва миналар билан ўққа тутди. Коалиция ва миллий авиация самолётлари, Ироқ ҳарбийлари ва артиллерияси ёрдамида ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлдик. 40 террорчи жангари йўқ қилинди”, — деди телеканалга майор Қосим ал-Муҳаммади.

Эслатиб ўтамиз, Хит шаҳри Ироқнинг Анбар вилояти ҳудудида бўлиб 2014 йилда террорчилар қўлига ўтган эди. 2016 йилнинг апрел ойида ҳукумат қўшнлари шаҳардан террорчиларни сиқиб чиқаришганидан кейин, 60 минг ироқлик оилалар  тинч ҳаётни давом эттириш мақсадида, вилоят ҳудудига қайтиб келишди. Ушбу оилалардан 7190 таси Хит шаҳрида яшаб келмоқда.

Хит шаҳри мэри ҳам шаҳарда вазият ҳукумат қўлида эканлигини тасдиқлади.

 

Янгиликлар лентаси
0