ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи ва Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев шанба куни Бухоро вилоятига қилган ташрифи давомида, “Лукойл” раҳбари Вагит Алекперов билан Ўзбекистон нефт ва газ соҳасидаги ҳамкорлик истиболларини муҳокама қилди, деб хабар қилди “Ўзбекистон” телеканали.
“Шавкат Мирзиёев Вагит Алекперов билан бўлиб ўтган учрашувида, Ўзбекистон нефт ва газ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, ҳамда Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилиш суръатидан қониқаётганини билдирди”, — дейилган телеканал хабарида.
Лукойл Ўзбекистонда уч йирик лойиҳани амалга оширмоқда: Қандим-Ҳаузак-Шоди лойиҳаси, Ҳиссор тоғининг жануби-ғарбидаги конлар ва халқаро консорциум таркибида Орол денгизининг Ўзбекистон ҳудудидаги қисмида геолгик разведка ишлари лойиҳаси.
Биринчи икки лойиҳа доирасида “Лукойл” 2020 йилга қадар 18 млрд кубометр газ ишлаб чиқишни ва сармоялар ҳажмини 8 млрд долларга еткизишни режалаштирган.
“Алекперов, “Лукойл” Ўзбекистон нефт ва газ саноатидаги сармоя лойиҳалари доирасидаги ўзининг барча мажбуриятларини кенг кўламда ва ўз вақтида амалга оширишини таъкидлади”, — дейилган хабарда.
Ушбу йилнинг апрел ойида Қандим гуруҳи конлари лойиҳаси доирасида “Лукойил” қуввати 8,1 миллард кубометр бўлган газни қайта ишлаш заводи қурилишини бошлади. Заводнинг бириничи навбати 2018 йилда ишга туширилши режалаштирилган. Ушбу лойиҳага киритиладиган сармоялар ҳажми 3,3 млрд долларни ташкил қилади.