ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири ҳамда Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг интернет қабулхонаси очилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ҳукумати расмий портали.
Виртуал қабулхонада Ўзбекистон фуқаролари Бош вазир Шавкат Мирзиёевга ўз шикоят ва таклифларни интернет орқали тўғридан-тўғри юборишлари, ёки ишонч телефонларии орқали хабар қилишлари мумкин мумкин.
“Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми?
У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига 3 хил усулда: қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки “O‘zLiDeP” ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали юборишингиз мумкин”, — дейилга саҳифада.
Ўзбек ва рус тилларида ишлаётган ушбу сайтда ариз ва таклифлар учун махсус шакл бир. Сайтда келтирилган ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш Республика бўйича бепул, фақат стационар телефонга қўнғироқ нархи тўланади.
Интернет саҳифа ҳозирча тест режимида ишламоқда.