Ўзбекистонлик голкипер КХДРга ўз дарвозасидан туриб гол урди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишФутбол
Футбол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дарвозабон ўзининг жарима майдони томон сакраб бораётган коптокни тутиб олишга уриниб, ҳатто бу уринишда йиқилиб тушди, копток эса томошабинларнинг шодон ҳайқириғи остида дарвозага учиб кирди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Интернет тармоқларида Ўзбекистон ўсмирлари терма жамоаси дарвозабони томонидан КХДР терма жамоаси дарвозасига урилган гол тасвири туширилган кулгили видео кенг тарқалди, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" хабари асосида.

Кадрлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон ўсмирлари терма жамоаси дарвозабони Жасур Умрзоқов ўз дарвозаси олдида тўпга эгалик қилиш учун курашган, ва бунинг натижаси ўлароқ, тўп, деярли бутун майдон узра учиб ўтиб, ўз дарвозасидан анча олислаб кетган шимолий кореялик дарвозабоннинг елкасидан ошиб ўтиб, ерга тушган.

Дарвозабон ўзининг жарима майдони томон сакраб бораётган коптокни тутиб олишга уринган, ҳатто бу уринишда йиқилиб тушган, копток эса томошабинларнинг шодон ҳайқириғи остида дарвозага учиб кирган.

Ўзбек тарма жамоаси 3:1 натижа билан ғалаба қозондилар.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик ўсмирлар Осиё Чемпионати доирасида D гуруҳида биринчи ўринни эгалладилар ва чорак финалга йўлланма олдилар. Чорак финалда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ироқ терма жамоаси билан баҳслашади.

Янгиликлар лентаси
0