Лавров: АҚШ Башар Асаддан кечирим сўради

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСуриядаги вазият
Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатлари Сурия армиясига берган авизарбаси учун мамлакат президенти Башар Асаддан кечирим сўраган.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Қўшма Штатлар Сурия армиясига берган авиазарбаси учун мамлакат президенти Башар Асаддан кечирим сўради, деб айтган "Вести в субботту" дастури давомида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров. РИА Новости хабари асосида.

Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Сурия армиясига зарба берди, 62 киши қурбон бўлди
17 сентябр куни АҚШ бошчилигидаги "ИД"га қарши коалиция самолётлари Дайр аз-Зор яқинида террорчилар қуршовида бўлган Сурия армиясига тўрт марта авизарба берган эди. Оқибатда 62 ҳарбий қурбон бўлди 100га яқини жароҳатланди. 

Пентагон вакиллари ушбу ҳодиса юзасидан "афсусда" эканликларини айтиб, улар аслида "террорчиларни" нишонга олишганини маълум қилишган.

Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова бу ҳодисага изоҳ берар экан, "АҚШ ҳукумат қўшинларини қандай "ҳимоя" қилишини намоён қилди", — деб айтган эди.

Башар Асад - Sputnik Ўзбекистон
Башар Асад: АҚШ Сурия қўшинларига атайлаб зарба берган
"Авиазарба билан боғлиқ вазият бироз ғалати. АҚШ Давлат Котиби Жон Керрига, сўнгра, Суриядаги халқаро қўллаб-қувватлаш гуруҳига Дайр аз-Зордаги вазият, Алепподан фарқли ўлароқ, мана икки йилдирки ўзгармай келаётгани ҳақида айтдим. Сурия ҳарбийлари у ерда "ИД" қуршовида қолган. Биз мунтазам равишда улага инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиб келамиз: Сурия армияси ҳарбийларига кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган нарсаларни етказиб бериб турамиз. Товарларни самолётлардан ташлаймиз. Худди шундай рейслар БМТ томонидан ҳам амалга оширилган. Бу ҳаммага аён фактлар. АҚШ томонидан ташкил қилинган ва "ИД"га қарши фаолият олиб борувчи коалиция разведкачилари ким қаерда жойлашганини унутиб қўйган ёки адаштириб қўйган бўлишига ишониш қийин. Гарчи ҳеч кимни айбламоқчи бўлмасам-да, буни айтишга мажбурман", — дея таъкидлаган Лавров.

Янгиликлар лентаси
0