ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон чегара вакиллари қирғизистонлик ҳамкасбларига мамлакат ҳаво ҳудуди чегарасини вертолётда кесиб ўтишга рухсат бериш илтимоси билан мурожаат этдилар, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.
Ўзбекистон томон, вертолёт ёрдамида Қирғизистоннинг Сох туманидан Ўзбекистон ҳудудига йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган ҳарбийсини олиб ўтишини маълум қилган. Ҳарбийнинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланган, дейилади хабарда.
Қирғизистон томон Қирғизистон ҳаво ҳудуди устидан олдиндан келишиб олинган маршрут бўйича учиб ўтишга рухсат бериш қарорини қабул қилган.