Об-ҳаво ҳарорати 26-сентябрдан пасайишни бошлайди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКуз
Куз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзгидромет маълумотларига кўра, илиқ ҳарорат яна бир неча кун сақланиб туради, 26-27 сентябрдан эса термометр кўрсаткичи пасайишни бошлайди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон гидромецентр маркази маълумотларига кўра, республикада об-ҳаво ҳарорати 26 сентябрдан пасайишни бошлайди. Бу ҳақда darakchi.uz нашри хабар қилган.

Хабарда айтилишича, Туркманистондан кириб келаётган иссиқ ҳаво оқими сабабли Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кузатилган эди.

Куни кеча Ўзбекистоннинг иккита шаҳрида метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ ҳарорат қайд этилди. Хусусан, Термизда 22 сентябрь куни термометр кўрсаткичи +39 ˚C (!) кўрсатди. Бу 1980 йилда ўрнатилган максимумдан 0,4 даража юқори.

Юқори ҳарорат Нукус шаҳрида ҳам кузатилди. 22 сентябрь куни максимал ҳарорат +34,8 ˚C ташкил қилди, бу 2005 йилда ўрнатилган рекорддан 1 даража юқори.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, илиқ ҳарорат бир неча кун сақланиб туради, 26-27 сентябрдан эса термометр кўрсаткичи пасайишни бошлайди.

25 сентябрь куни Қорақалпоғистонда ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

Тошкентда ҳаво ҳарорати 25-26 сентябрь куни тунда 15-20˚C, кундузи 31-36, 27-28 сентябрь кунлари тунда 13-18˚C, кундузи 28-33 ˚C ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0