ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти в.б., Бош вазир Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ Фазлитдин Саломов "Ўзбекэнерго" АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган.
"Фармон куни кеча имзоланган, Саломов бугун "Ўзбекэнерго" аппарати ходимларига таништирилди", — деб таъкидлади агентликка суҳбатдош.
Фазлитдин Саломов 2014 йилдан Ўзбекистон ҳисоб палатасида бош инспектор вазифасида ишлаган, унга қадар Республика Мудофаа вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
"Ўзбекэнерго" хабарига кўра, 2012 йилдан бери Республика энергетика компаниясини бошқариб келаётган собиқ раҳбар Искандар Басидов "соғлиги ҳолати" туфайли ўз лавозимидан озод этилган.
ОАВда чоп этилган маълумотларга кўра, компаниянинг янги раиси олдига компаниянинг дебиторлик қарзлари ҳамда куз-қиш мавсумида электрэнергияси билан таъминлаш билан боғлиқ тўхташларни бартараф этиш масалаларини ҳалэтиш вазифаси қўйилган.